10:55 / 17.12.2015
4700

АҚШ Молия вазирлиги: Туркия ҳукумати ИШИДдан нефть сотиб олиш билан шуғулланаётгани йўқ

Америка ҳукумати турк ҳукуматининг ИШИД террористик гуруҳидан нефть сотиб олаётгани тўғрисидаги маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда 16 декабрь куни АҚШ Молия вазирининг ўринбосари Адам Шубин Оқ уйда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Ундан Россия раҳбариятининг Туркия ИШИДдан нефть сотиб олаётгани тўғрисидаги айбловига изоҳ беришни сўрашди. “Биз Туркия ҳукумати ИШИДдан нефть сотиб олаётгани бўйича ҳеч қандай далилларни кўраётганимиз йўқ”, - дея жавоб берди ўринбосар.
Шубин Туркиянинг ноҳукумат тузилмалари томонидан ИШИД нефти харид қилинаётган борасида АҚШ эга бўлган маълумотлар борасида аниқлик киритмади.

Шубин томонидан тақдим этилган далилларда ИШИД нефтининг асосий савдоси ҳажми бевосита террористлар назорати остидаги нефть қудуқларида бўлаётганига ишора қилмоқда. “Бошқа сўз билан айтганда, улар (нефтни) воситачилар ва қора бозор иштирокчилари томонидан сотмоқда”, - деди АҚШ Молия вазирлиги вакили.

Top