07:41 / 17.12.2015
5839

Байден Туркияни Ироқдан ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди

АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркия ҳукуматини Ироқ ҳудудидан ўз аскарларини олиб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар қилди.

Ўзининг бу чақириғини Байден Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан учрашуви чоғида айтган.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Ироқ суверенитетини ҳурмат қилади ва Анқарани ҳам шундай қилишга чақиради.

Байден ва ал-Ободий Анқаранинг ўз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқишни бошлашига ишонч билдиришган.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқара Ироқ ҳудудидаги ҳарбийларини қолдиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Туркия 900 нафар ҳарбийсини Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрига яқин жойлашган ҳарбий базага жойлаштирди. Туркия томони бу ҳаракатини ИШИДга қарши кураш доирасида пешмурғларни шуғуллантирмоқчи экани билан изоҳлаган.

Top