Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: Гапириб чарчамаган Путин, гапиришни тўхтатадиган Моуриньо, Тошкентда яна ёнғин ва куннинг бошқа асосий хабарлари
Бугун, 17 декабрь куни ҳам дунёда воқеалар оқими тинмади ва кун.уз сайти бу воқеаларни хабарлар шаклида ўз ўқувчиларига етказишдан тўхтамади.
Охирги ой давомида камида 3 марта катта чиқиш қилган Россия президенти Владимир Путин бугун яна бир марта дунё жамоатчилиги эътибор марказида бўлди. У журналистларни ўн биринчи марта катта матбуот анжуманига тўплаб, уларга ўн биринчи марта “йил ҳисоботи”ни ўқиб эшиттирди ва унинг бу сафарги чиқиши камида 3 соат давом этди.
Бугуннинг яна бир асосий воқеаси Ўзбекистонда қош қорайган маҳал, Англияда ҳали қуёш тепада пайти рўй берди. Кўпчилик кутганидек, фақат Жозе Моуриньо кутмаган ҳолда уни ишдан бўшатишди.
Шу ва бошқа муҳим хабарларни кун.уз сайти яна бир бор ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
Путин ва Россия

Путин матбуот анжуманини латифадан бошлади
Путин ҳукумат ҳақида: унинг хатоларида менинг ҳам айбим бор
Путин Эрдўған учун жавоб бермайди
Путин ИШИДни “иккинчи даражали нарса” деб баҳолади
Путин кейинги йили Украина билан муносабатлар ёмонлашиши мумкинлигини айтди
Путин: ИШИД минтақада учинчи томон манфаатларини ҳимоя қилмоқда
Путин Туркия Су-24ни уриб туширишни АҚШ билан келишиб олганини тахмин қилди
Путин катта юк машиналаридан ундириладиган солиқнинг бекор қилинишини айтди
Путин: Блаттерга Нобель мукофотини бериш керак
Путин қизлари ҳақида: улар бизнес билан ҳам, сиёсат билан ҳам шуғулланмайди
Путин Трампни АҚШ президентлиги учун сайловдаги асосий номзод деб билади
Кун истеъфоси

"Челси" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди
"Челси" Моуриньога муддатидан олдин шартномани бузгани учун 12 млн фунт товон пули тўлайди
The Telegraph: "Челси"ни мавсум охиригача Гуус Хиддинк бошқариб туради
Шевченко «Челси»да иш бошлаши мумкин
"Челси"ни мавсум якунигача Хиддинк, янги мавсумда Симеоне бошқариши мумкин
Моуриньо: "Челси" футболчилари менга хиёнат қилишди
Шунингдек, қуйидаги хабарларни ўтказиб юбормаслик тавсия этилади:

Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди
Тимошенко Яценюкни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди
Эксперт: Қозоғистоннинг давлат аппарати Россияникидан самаралироқ
Обама 22 декабргача вақтинчалик бюджет молиялаштириши ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади
Кремль: Ходорковскийнинг баёнотларини кузатмоқдамиз
Хитой ТИВ: Хитой Тайванга қурол-аслаҳа етказиб бераётган АҚШ компанияларига қарши санкция киритади
ХВЖ директорлар кенгаши Украинанинг Россия олдидаги қарзини суверен деб тан олди
Порошенко: Украина ЕИ учун Россия билан эркин савдо битимидан воз кечишга тайёр
Фидель Кастро Гондураснинг олий миллий мукофоти билан тақдирланди
Reuters: АҚШ Сурия мухолифатига ўқ-дориларнинг навбатдаги партиясини етказиб берди
Довудўғли Ироқда Туркия ҳарбийлари бўлишлари зарурлигини айтди
Brent нефтининг баррели 37 долларга тушиб кетди
Хитой қора материяни ўрганиш учун ўзининг илк сунъий йўлдошини коинотга учирди
Озарбайжон ва Арманистон президентлари 19 декабрь куни Швейцарияда учрашади
Россия телеканаллари Қозоғистондан чиқиб кетиши мумкин
БМТ бош котиблиги учун икки номзод номи маълум қилинди
Ироқда гаровга олинган қатарлик овчилар гуруҳи орасида 1 нафар кувайтлик борлиги маълум бўлди
Швеция Сурия халқи учун 200 млн доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами ажратади