15:15 / 17.12.2015
3242

Ўзбекистон вакиллари белбоғли кураш бўйича жаҳон кубогида 11та медал олишди

Россиянинг Оренбург шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди. Дунёнинг 46 давлат вакиллари жам бўлган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этишди.

Sports.uz нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик 4 нафар курашчи мусобақанинг финалида курашган, Бобур Тўхтасинов энг оғир вазнда, Илҳом Машарипов эса -68 килограмм вазн тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишди. Шунингдек, яна 7 нафар ўзбекистонлик курашчи бронза медали билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон терма терма жамоаси 2тадан олтин ва кумуш ҳамда 7та бронза медаллари билан Туркманистон ва Россия терма жамоаларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

"Оренбургдаги жаҳон кубогида муносиб иштирок этганимиздан хурсандман. Албатта, беллашувлар жуда муросасиз бўлди. Финалда туркманистонлик курашчи билан тўқнаш келдим. Устозларимнинг қимматли ўгитлари ва машғулотларимиз самараси ўлароқ мана шу турнирда ғолиб бўлиб юртимизга қайтдим. Бундан бағоят мамнунман. Насиб қилса, кейинги йилги мусобақаларда ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қиламан", дейди мусобақа ғолиби Илҳом Машарипов.

Top