11:32 / 17.12.2015
5585

Тимошенко Яценюкни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди

Украина Радасининг “Батьківщина” бирлашмасидан сайланган депутати Юлия Тимошенко “112 Украина” телеканали эфирида мамлакатнинг 2015 йилдаги даромади иқтисодий ўсиш ҳисобидан эмас, инфляция ҳисобидан олинганини таъкидлади.
“Ростини айтсам, мени бош вазир қўрқитмоқда. Бу одамнинг ҳуши жойи эмас хаёлимда. Қўлимда рақамлар бор. У 2015 йилда инфляция 26.7 фоиз инфляция бўлишини режалаштирган экан, бир тасаввур қилиб кўринг. Амалда эса 45.8 фоизга эга бўлди”, - деди Тимошенко.
Унинг сўзларига қараганда, инфляция кутилганидан икки баробар каттароқ бўлган экан, бу бюджетнинг инфляция ҳисобидан шиширилганинини кўрсатади: “Бу даромад аслида даромад эмас. Бу зарар. Шу боис улар иқтисодиёт ҳисобидан эмас, инфляция ҳисобидан олинган деяпман. У одамларни қашшоқ қилиб қўйди, нархларни шундай кўтардики, одамлар харид қила олмай қолди”.
“Украина ҳукумати раҳбари Арсений Яценюк ЯИМ тушишини 5.5 фоиз даражасида бўлишини кутган эди, аммо реал сон 9 фоизга яқинлашди. Бундай нотўғри хатти-ҳаракатлари учун бош вазир жиноий жавобгарликка тортилиши лозим”.
“Бош вазирни жавобгарликка тортиш керак бунинг учун, - таъкидлади собиқ бош вазир. – Маъмурий эмас, жиноий. Чунки мамлакат ҳеч қачон вайрон бўлмаганидек вайрон бўлмоқда”.

Top