Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бавария" 4 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси тўрт нафар футболчиси билан шартномани узайтирди.
Ҳимоячи Жером Боатенг, ярим ҳимоячи Хави Мартинес ва ҳужумчи Томас Мюллер 2021 йилгача, 34 ёшли испаниялик хавбек Хаби Алонсо билан эса 2017 йилгача амал қиладиган янги шартномалар тузилган.
#MiaSanMia! Müller, Boateng, Martínez (alle 2021) & Alonso (2017) haben ihre Verträge beim #FCBayern verlängert! pic.twitter.com/4SrY5tnpXH
— FC Bayern München (@FCBayern) 18 декабря 2015
Қайд этиш керакки, Мюллер билан аввалги шартнома 2019 йилгача тузилган, унга Европанинг бир қатор жамоаларидан таклифлар мавжуд эди.
Маълумот учун, "Бавария" жорий мавсумда 16 турдан сўнг 43 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Иккинчи ўриндаги жамоа "Боруссия Д" 5 очкога ортда қолдирилмоқда. Шунингдек, мюнхенликлар ЕЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда. Жамоа февраль ойида нимчорак финал ўйинини "Ювентус"га қарши ўтказади.