00:06 / 18.12.2015
4378

Рамон Кальдерон: Моуриньо "Реал"га қайтиши мумкин

"Реал" жамоасининг собиқ президенти Рамон Кальдерон "Челси"дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо мадридликлар бошқарувига қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Моуриньо "Реал" сари анча яқинлашди", деб ёзади твиттерида Кальдерон.

"Вазиятнинг бир неча жиҳатлари ойдинлаштирилса, у Мадридга қайтади. Бу фақат менинг фикрим. Мен ҳеч ким билан бу ҳақда гаплашмадим. Лекин вазият шунга қараб кетмоқда.

Перес учун бу яхши янгилик ҳисобланади. Ахир ҳозир жамоада мураббий билан боғлиқ жиддий муаммо бор. У Моуриньодан яхшироқ номзодни топа олмайди", - дейди Кальдерон.

"Челси" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди

"Челси" Моуриньога муддатидан олдин шартномани бузгани учун 12 млн фунт товон пули тўлайди

Моуриньонинг ҳаётидаги энг ёмон мавсум. Унинг ҳайдалишига кимлар сабабчи бўлди?

Моуриньо Буюк Британияни тарк этишга шошилмаяпти

Top