19:39 / 18.12.2015
27890

Тошкент аҳолисига Янги йилни уйда кутиш тавсия этилди

Тошкент ҳокимияти пойтахт аҳолисига Янги йил байрамини уйда ёки меҳмонда нишонлашни тавсия қилмоқда, йилнинг охирги кунида аксарият ресторан ва кафелар ишламайди, деб айтди ҳокимиятнинг ахборот-таҳлилий гуруҳи раҳбари Баҳодир Ғоибназаров “Sputnik Узбекистан” нашрига.

Ғоибназаровнинг айтишича, бундай чекловлар, биринчи навбатда, ресторанларга эҳтиёж йўқлиги билан боғланган, чунки ўзбекистонликлар анъанага кўра Янги йилни уйда нишонлайдилар. Баъзи тошкентликлар корпоратив кечалар уюштиришни одат қилган меҳмонхона ресторанлари 31 декабрда ишлайди.

“Бошқа ресторан ва кафеларга бормаслик тавсия қилинмоқда, чунки Янги йил оилавий байрам. Ўзбек халқи шундайки, бу ҳаттоки чеклов эмас, шунчаки бунга эҳтиёж йўқ. Бу оғзаки тавсия – келинг, шундай қилайликки, Янги йилни уйда ёки меҳмонда нишонлайлик”, деб айтди Ғоибназаров.

Ғоибназаров бу оғзаки тавсиялигини ва чекловлар фақатгина 31 декабрда амал қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Самарқандда ҳам Янги йил кечаси бар ва ресторанларнинг ишлаши бўйича чеклов киритилди. Барча кўнгилочар муассасалар 23.00 гача ишлаши, уларга ташриф буюрувчилар сони 400 кишидан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилди.

Top