Ўзбекистон | 10:25 / 18.12.2015
4999
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда 2016 йилда 3000 дона электровелосипед ишлаб чиқарилади

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги "Қўшкўпиртехноимпекс" масъулияти чекланган жамияти ҳозиргача замонавий аккумулятор батареялари билан жиҳозланган 200 дона электровелосипедларни савдо шохобчаларига етказиб берди.

Электровелосипед ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона 2015 йилда 150 минг доллар миқдоридаги инвестиция киритилиши ҳисобидан ўз фаолиятини бошлаган эди.

Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, 2016 йилда уч мингта электровелосипед ишлаб чиқариш ва асосан ички бозорда сотиш режалаштирилган.

Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтиришни ва иш ўринларини кўпайтириш мўлжалланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш