11:17 / 19.12.2015
2374

Amazon ўз авиаетказиш хизматини ишга тушириши мумкин

Дунёнинг энг йирик интернет-ритейлери Amazon авиаетказиш бўйича шахсий сервисини очишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Seattle Times газетаси. Сиэтл шаҳрида компаниянинг штаб-квартираси жойлашган.

Юк ташиш соҳаси мутахассислари берган маълумотларга қараганда, компания товарларни тезкор етказиш учун лизингга ҳаво транспорти олмоқчи ва тегишли компаниялар билан бу борадаги музокараларни бошлаб юборган.

Таъкидланишича, бошқа ташувчиларга боғлиқлик компаниянинг ривожланишига жиддий тўсқинлик қилмоқда. Эндиликда эса нафақат ўз товарларини ташиши, балки UPS and FedEx’га рақобатчи ҳам бўлиши мумкин.

Top