00:29 / 19.12.2015
4539

НАТО Туркияга ҳаво ҳужумига қарши ҳимоя учун ёрдам ажратишга рози бўлди

НАТОга аъзо давлатлар Туркияга Сурия билан чегарасини қўриқлашда ҳаво ҳужумига қарши ҳимояни кучайтириш учун самолётлар юборишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

“Биз Туркияга ёрдам бериш пакети бўйича келишувга эришдик”, деб айтди Столтенберг.

Таъкидланишича, бу қарор қисман Россиянинг Су-24 самолёти билан юз берган ҳодисалар бошқа такрорланмаслиги учун қабул қилинган.

Top