15:43 / 19.12.2015
3452

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаросининг ёнидан 18 кг наркотик топилди

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти наркобизнесга қарши кураш бўлинмаси ходимлари Ўзбекистон фуқаросининг ёнидан 18 кг марихуана ва гашиш топишди.

Бу ҳақда вилоят ички ишлар департаментига таянган ҳолда “Новости-Казахстан” агентлиги хабар бермоқда.Айтилишича, Беловка қишлоғида тўхталиган “Ниссан Премьера” машинасини бошқариб кетаётган Ўзбекистон фуқароси ходимларга шубҳали туюлиб, багаждан скотч билан ўралган қути топилган. Қути ичидан 16 кг марихуана ва 2 кг гашиш чиққан.

Бу эркак орқали наркурьерга ҳам чиқилган. Бу Оқсув шаҳрида истиқомат қилувчи 45 ёшли эркак бўлиб чиққан.

Top