Спорт | 18:30 / 20.12.2015
4594
1 дақиқада ўқилади

Луис Суарес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

Бугун (20 декабрь, 2015 йил) клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Барселона” клуби ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра Луис Суарес энг яхши ўйинчи деб топилиб, унга олтин тўп соврин топширилди. Унинг жамоадошлари Лионель Месси ва Андрес Иньеста кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Маълумот учун, Японияда бўлиб ўтган мусобақада Луис Суарес 2 учрашувда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.