Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:28 / 20.12.2015
12146
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Асаднинг Эронга учадиган самолётини Россия қирувчилари кузатиб боради
Сурия президенти Башар Асаднинг Эронга учаётган самолётини Россиянинг тўртта қирувчиси кузатиб боради. Бу ҳақда Ливаннинг Al-Diyar газетаси хабар бермоқда.
“АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиацион қўмондонлиги уларнинг кучлари Башар Асадни олиб кетаётган самолётга яқинлашмаслиги ҳақида огоҳлантирилди”, - деб ёзади нашр.
Сурия президенти Эронда расмий ташриф билан бўлади. Унинг самолёти Ироқ ҳаво ҳудудидан ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш