00:02 / 20.12.2015
3018

Қозоғистон ва Куба визасиз тартиб борасида келишиб олдилар

Қозоғистон ва Куба ўртасида иккала давлат фуқаролари учун қисқа муддатли визасиз тартиб ўрнатиш борасида келишув тузилди, деб хабар берди BNews.kz нашри.

Келишув Қозоғистоннинг Кубадаги элчиси Константин Жигалов ва Куба ташқи ишлар вазири ўринбосари Рохелио Сиерра томонидан имзоланди. Дипломатлар Гаванада учрашишди.

Таъкидланишича, виза тартибининг эркинлаштирилиши икки давлат ўртасида одамлар орасидаги алоқалар, сайёҳлар оқимининг ўсиши ва иқтисодий муносабатларнинг кучайишига кўмак беради.

Top