Ўзбекистон | 19:42 / 21.12.2015
4146
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Остонадаги учрашувда қатнашди

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида 21 декабрь куни, Остонада бўлиб ўтган минтақавий “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” вазирлар даражасидаги учрашувда иштирок этди.

Навбатдаги форум кун тартибида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи (ЕИ) билан турли соҳалардаги ҳамкорлиги, ЕИнинг Марказий Осиё учун стратегиясини амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик самарасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Бўлиб ўтган мулоқотлар давомида ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро масалаларда фикрлар алмашилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш