22:35 / 21.12.2015
2429

Америкалик ўзига сохта сурат сотгани учун Кончаловский фондини судга берди

Калифорниялик фуқаро Петр Кончеловский бадиий фонди унинг суратларидан бирини сохта деб атагани учун 800 минг долларлик маънавий зарар тўлаш талаби билан судга берди. У Фондни “Суратларни диққат билан текширмаганликда” айбламоқда. Бу ҳақда The New York Post ёзмоқда.

Ричард Фишер суратни 1991 йилда Кончаловский фондидан Sotheby’s аукцион уйи томонидан асл нусха деб эълон қилингач, сотиб олган эди. 2012 йилда у худди шу аукцион орқали уни Нью-Йоркда сотмоқчи бўлганида сурат сохта деб топилди.

Sotheby’s бадиий асарни 800 минг доллар деб баҳолаган. Сўнгра Фонднинг қарори билан уни сохта деб топиб, Фишерга 6 минг доллар миқдорида товон пули тўлаб беришни таклиф қилганди. Бу пулларни Фишер 1991 йилда сурат учун тўлаган эди.

Top