09:17 / 21.12.2015
9983

Жеб Буш: Путиннинг АҚШга чақириқ ташлаш нияти бор

АҚШ президенти лавозимига номзод, Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш “Россия президенти Владимир Путин АҚШга дунё миқёсида чақириқ ташлашга интилмоқда”, деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда CBS News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз дунёда таъсиримизни йўқотмоқдамиз, Путин эса, аксинча, обрў-эътибор қозонмоқда”, деб айтди Буш.

Бушнинг айтишича, Путин ўз муваффақиятини АҚШнинг мавқеини заифлаштира олганлигида кўрмоқда. Бушнинг фикрича, Путин АҚШга иттифоқчи эмас. “У диктатор”, деб қўшимча қилди Буш.

Бушнинг таъкидлашича, АҚШга хоҳ Европа, хоҳ Яқин Шарқда бўлсин, АҚШ манфаатларини фаол ҳимоя қила оладиган президент керак. “Фақат шу йўл орқали Путин билан муносабатларни яхшилаш мумкин”, деб айтди Буш.

Top