Ўзбекистон | 10:28 / 21.12.2015
11249
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 4та туман ИИБ раҳбарлари ўзгарди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига асосан Қашқадарё вилоятидаги 4та туман Ички ишлар бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланган.

ИИВнинг «На посту» газетаси хабарига кўра, подполковник Аҳрор Юлдашев Муборак тумани ИИБнинг янги бошлиғи этиб тайинланди.

Подполковник Жасур Шодмонов Ғузор туманида, подполковник Чори Кучаров Яккабоғ туманида, майор Салохиддин Назаров эса Қамаши туманида ИИБнинг янги раҳбарига айланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш