15:33 / 21.12.2015
12522

Қайта жонлантирилган ГАЗ-69нинг салони намойиш этилди

Совет даврининг машҳур йўлтанламасларидан бўлган ГАЗ-69 машинаси қайта ишлаб чиқарила бошлаши хабаридан сўнг, янгиланган марканинг салони биринчи марта намойиш этилди. Салон эскизи дизайнер Арсений Михеев томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Машинанинг оригинал моделидан фақат рама ва кузов сақланиб қолади. Унинг олдида ҳам, орқасида ҳам бошқариладиган амортизаторлар бўлади.

У 5.7 ёки 6.4 л ли V8 HEMI мотори билан таъминланади. Двигателлар Chrysler 545RFE автоматик трансмиссияси билан уйғунликда ишлайди.

Машина Санкт-Петербургда Truck Garage компанияси томонидан қайта тикланади. Бундай машиналардан жами 12 дона ишлаб чиқарилади, ҳар бирининг нархи 4 млн рублни ташкил қилади. Биринчи товар машинаси 2016 йил апрелида чиқарилади.

Top