14:24 / 22.12.2015
2791

Аҳрол Иноятов Олий лига жамоалари ўйинларининг видеоёзувлари сифатидан нолиди

ПФЛда йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда "Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси" раҳбари Аҳрол Иноятов чиқиш қилди ва клублар томонидан йўлланаётган видео сифатига эътироз билдирди.

"Клублар бизга юбораётган видеоларнинг сифатини яхшиланглар. Сиз бераётган видеода баҳсли вазиятлар кўринмай қоляпти. Гоҳ узоқдан тасвирга олинса, гоҳида оператор мутлақо бошқа томонни видеога олган бўлади. Мана шундай камчиликларга йўл қўйилмасин. Икки йилдан буён ўтказилаётган барча ўйинлар диски бизда бор. Биз бу видеоларга асосланиб хулоса чиқаришимиз керак. Сиз эса масъулиятсизлик қилмоқдасиз. Жиззахдан ўйин дискини ҳафталаб кутамиз. Намангандан келадиган видео сифати эса жуда ёмон", дея Иноятовнинг сўзларидан иқтибос келтирилади уфф.уз сайтида.

"Биз ҳаммасини кўриб турибмиз. Футболчиларидан тортиб, ҳакамлар ва назоратчилар билан ҳам гаплашиб турибмиз. Футболчилар ўзлари бизга қўнғироқ қилиб, нималар бўлаётганини айтиб турибдилар. Ҳар бир ўйин назорати бизнинг қўлимизда", - деб давом этган Аҳрол Иноятов.

Top