00:04 / 22.12.2015
7061

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг 80 фоиз нефть объектларини йўқ қилди

Халқаро коалиция матбуот котиби Стив Уорреннинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия ва Ироқдаги 90 фоиз нефть объектлари йўқ қилинган. Бу ҳақда Alsumaria телеканали хабар бермоқда.

Котибнинг маълум қилишича, авиазарбалар натижасида гуруҳ ўзининг 40 фоиз ҳудудидан маҳрум бўлган.

Бундан ташқари, Уорреннинг таъкидлашича, коалицияда Мосулни озод этиш режаси мавжуд.

Top