Спорт | 08:49 / 22.12.2015
3123
1 дақиқада ўқилади

Блаттер: ЖЧ-2014 ўтганидан кейин ФИФА президентлигидан кетишим керак эди

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2014 йилги жаҳон чемпионатидан кейиноқ истеъфога чиқмаганидан афсусланмоқда.

"Мен 2014 йилги мундиалдан кейиноқ лавозимимни тарк этар даражада донолик қилмадим", дея Блаттернинг сўзларини келтиради Sky News.

21 декабрь куни ФИФА этика қўмитаси Йозеф Блаттер ва Мишель Платинини 8 йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирди.