БМТнинг Сурия муаммоси бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Яқин Шарқдаги сиёсий инқирозни ҳал этишга қаратилган музокаралар 1 ойдан кейин, 2016 йилнинг январь ойи охирида ўтказилиши ҳақида маълум қилди.
У бу маълумотни БМТнинг Женевадаги бўлими бошлиғи Майкл Меллерга айтган.
"У (де Мистура) январь ойининг охирида Сурия масаласи бўйича музокараларни бошлашни таклиф этди", деган Меллер матбуот анжумани чоғида.