Жаҳон | 00:56 / 22.12.2015
22844
1 дақиқада ўқилади

Чимкентлик талаба 60 нафар полициячининг жазога тортилишига муваффақ бўлди

Чимкентлик талаба ойлар давомида 60 нафар полиция ходимини жазога тортилишларига эришди. Улар орасида сержантлар, майорлар ва ҳатто бутун бир полиция гуруҳи бор.

Баҳодир Чапаевнинг саъй-ҳаракати туфайли қонун бузган полициячилар 400 минг тенге миқдорида жарима тўлашган. Бу ҳақда Otyrar.kz маълумот берган.

Айбланувчи ҳар бир ҳуқуқ посбонига нисбатан унинг айбини тасдиқловчи ҳужжатлар келтирилган.