19:41 / 22.12.2015
3498

Ҳиндистон ва Россия ўртасида террорчиликка қарши кураш бўйича келишув имзоланади

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 23-24 декабрь кунларида Россияга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Ҳиндистон ТИВ раҳбари ўринбосари Субраманиам Жаяшанкар маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, бу кунларда ҳар йилгидек Россия-Ҳиндистон саммити ўтказилади. Бу Модининг ҳукумат тепасига келганидан буён иккинчи марта шундай саммитда қатнашиши бўлади (Бу йилги саммит навбати бўйича ўн олтинчиси).

Унинг бу сафари давомида Ҳиндистон ва Россия ўртасида терроризмга қарши кураш борасида келишув имзоланиши кўзда тутилган.

Келишувда разведка маълумотларини алмашиш, мутахассисларни малакасини ошириш масалалари ўз аксини топиши айтилмоқда.

Аввалроқ, Нарендра Моди ва Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин учрашуви якунида унинг Россияга биринчи сафари икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтарилиши ҳақида таъкидланган.

Top