15:31 / 22.12.2015
7234

Japan News: Россия ва Туркия глобал постмодерн урушининг бир қисмига айланди

Жаҳон ҳамжамияти Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған орасида вужудга келган жарлик қай даражада тубсизлигини тушуниб етмаяпти, деб ёзади The Japan News нашри. Мақола муаллифининг фикрича, ихтилоф яқин орада ҳал бўлмайди.

Айтилишича, Путин улкан мамлакат ҳукмдори сифатида ўзи ҳақида юксак фикрга эга, Эрдўған эса Сурия Усмонлилар давлати таркибига кирганини унутишни истамайди. Айнан шу ҳолат Москва ва Анқара ўртасида совуқ урушни келтириб чиқармоқда. Бу, ўз навбатида, Эрон ва Россия муносабатларининг мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

Агар гап фақат икки давлат ўртасидаги келишмовчилик ҳақида бўлса, масала тез ҳал бўлиши мумкин эди. Лекин ўртада Сурия турибди, бу эса Россия ва Туркияни глобал постмодернистик урушнинг таркибий бўлакларига айлантиради, деб ҳисоблайди таҳлилчи. Вазиятни ИШИДнинг борлиги янада кескинлаштиради.

Top