14:13 / 22.12.2015
7468

Қозоғистон тенгеси узоқ пастлашувдан сўнг биринчи марта ўз курсини мустаҳкамлади

Қозоғистон фонд биржасида тенгенинг долларга нисбатан курси 336,8га қадар пастлади. Бу ўтган душанба (14 декабрь) кунги кўрсаткичга қараганда 12,46 тенге ёки 3,6 фоизга кам демакдир.

Биржа маълумотларига кўра, сешанба, 22 декабрь куни Америка валютаси савдоси ҳажми 21 декабрь кўрсаткичига қараганда 33,2 миллион доллардан 146,75 миллион долларга қадар ортган.

Аввалроқ Қозоғистон Миллий банки тенге курсининг нефтга нисбатан курси барқарорлашаётганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 20 август куни Қозоғистон эркин сузиб юрувчи валюта курслари тизимига ўтган эди. Шундан сўнг мамлакат расмий пул бирлиги 1993 йилги тарихий минимумга тушиб кетди.

Top