11:18 / 22.12.2015
4495

Сурия ШҲТда кузатувчи мақомини олиш учун мурожаатнома киритди

Сурия Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомини олиш учун мурожаатнома киритди. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Дмитрий Мизинцевга таянган ҳолда “РИА Новости” агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Сурия Араб Республикасининг ташқи ишлар вазири томонидан имзоланган, кузатувчилик мақоми сўралган мурожаатини ҳурмат ва диққат билан кўриб чиқдик. Лекин ташкилотда бугунги кунга келиб шаклланган амалиёт ШҲТ оиласи таркибига кирмоқчи бўлган давлат бошида диалог бўйича шерик мақомига эга бўлишини тақозо этади.

Вақт ўтиши билан у кузатувчи мақомига даъвогарлик қилади, агарда бундай қадамни ўзи учун керакли деб ҳисобласа. Кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади”, — тушунтирди Мизинцев.
Мизинцевнинг тасдиқлашича, мурожаат дарҳақиқат келиб тушган, унинг тақдири қандай кечиши ҳақида эса ОАВ бохабар қилиб борилади.

Top