09:49 / 22.12.2015
9718

Тожикистон мактабларида Янги йил арчалари ўрнатилмайди

Тожикистон маориф ва фан вазирлиги умумтаълим муассасаларига Янги йил арчаларини ўрнатмасликни топширди. Вазирлик раҳбари Нуриддин Саиднинг 21 декабрдаги фармонига биноан, мактабларда на сунъий, на ҳақиқий арчани ўрнатиш тақиқланади.

“Арчаларни кесиш ва ҳар қандай турдаги арчаларни ўрнатиш, пиротехника воситаларидан фойдаланиш, байрам дастурхони, совғалар топшириш ва ўқувчилар учун ресторанларда зиёфатлар уюштириш қатъиян ман этилади”, — дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, вазирлик Янги йил байрами муносабати билан мактабларда деворий газеталар чиқариш, маданий ва адабий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказмасликни тавсия қилди.

Top