14:21 / 23.12.2015
4272

Бир аёл Истанбулдаги аэропортдаги портлаш қурбонига айланди

Сабиҳи Гўкчен номидаги Истанбул халқаро аэропортида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳатланганлардан бири, аёл киши оламдан ўтган.

NTV телеканалида айтилишича, у аэропортда фаррош сифатида ишлаган ходима эди. Шифохонага олиб борилган аёлнинг жони узилган.

Айни вақтда аэропорт ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Полиция кишиларни тўхтатиб, паспортларини текширмоқда.

Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси хабарига кўра, портлаш 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:05да самолётлар тураргоҳида содир бўлган.

Шу билан биргаликда, аэропорт одатий режимда ишлашда давом этмоқда ва рейслар тўхтатилмаган.

Бундан олдинроқ, полиция бу ҳодисани теракт сифатида текшираётгани айтилганди.

Top