22:24 / 23.12.2015
3204

NASA Марсга миссияни кейинга қолдирди

АҚШнинг аэрокоинот агентлиги NASA 2016 йилнинг март ойига режалаштирилган Марсга InSight автоматик станциясини юборишни кейинга қолдирди. Миссия станциянинг бош илмий асбоби – сейсмографдаги носозликлар туфайли барбод бўлди. Ушбу сейсмограф Франциянинг Коинот тадқиқотлари миллий маркази мутахассислари томонидан яратилган.

Сейсмографнинг датчиклари Марс шароитларида ишлаш учун вакуум қобиқ билан ҳимояланган. Синовлар пайтида унда тешик борлиги аниқланган. Уни бартараф этишга уринишлар қониқарли натижа бермади. NASA ушбу носозликни 2013 йил мартигача бартараф этиб, қурилмани яна қайтадан синашга улгура олмаслигини тан олди.

InSight’нинг парвози қачонга қолдирилгани ҳақида маълумот берилмади. Тахминларча, миссия 2018 йилгача қолдирилиши мумкин. Чунки Ер ва Марснинг ўзаро жойлашиши ҳисобга олинса, олимларда энг муваффақиятли парвозни амалга ошириш учун ҳар 26 ойда бир неча ҳафтагина вақт бўлади.

Top