08:10 / 23.12.2015
6861

Обама тан соқчисининг тўппончаси ва флешкаси ўғирлаб кетилди

Вашингтонда Махфий хизмат агентининг тўппончаси, нишони, рацияси, қўлкишанлари ва флешкаси ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Ўғирлик кундузи агент машинасини шаҳар марказида парковка қилиб, иш юзасидани уни холи қолдирганда содир этилган.

ОАВ маълумотларига кўра, жабрланувчи АҚШ президентини қўриқлаш билан шуғулланувчи бўлимда ишлайди.  

Махфий хизматдан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳлар берилмади, бироқ телеканал  манбаси юз берган воқеани Махфий хизмат ишига хавф солувчи деб қарамаслигини айтди. 

Top