Жаҳон | 11:59 / 23.12.2015
2280
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон 2016 йилда виза бериш тартибини енгиллаштиради

 2016 йилда Қозоғистон ислоҳот ўтказиб, чет эл фуқароларига визалар бериш тартибини енгиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов матбуот анжумани чоғида хабар қилди.

“Кейинги йилнинг биринчи чорагида биз Қозоғистон визаларини беришнинг янги қоидаларини жорий этишни режалаштирмоқдамиз. Бу қоидаларнинг асосий мазмуни шундан иборатки, виза олиш енгиллаштирилади, мамлакатимизга келмоқчи бўлган чет эл фуқароларига енгиллик ва қулайликлар яратилади. Табиийки, бу замонавий асосга ўтказилади”, — унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш