15:25 / 23.12.2015
5616

Ходорковский халқаро қидирувга берилди

ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси сайтида маълум қилинган.

"Тергов маълумотларига кўра, 1998-1999 йилларда ЮКОС нефть компанияси бошқаруви раиси ва акциядори бўлган Ходорковский ходимлари Невзлин ва Пичугинга Петухов ҳамда Евгений Рибинни ўлдиришни топширган. Рибин Австриянинг East Petroleum Handels компанияси бошқарувчиси бўлган.

Тергов натижалари шуни кўрсатадики, бу жиноят аниқ мақсадни кўзлаб амалга оширилган", дейилади расмий хабарда.

Бундан олдинроқ, суд Ходорковскийни сиртдан қамоққа ҳукм қилганди.

Тергов қўмитаси: Ходорковский муддати ўтиши баҳонаси билан жазодан қочиб қутулолмайди

Ходорковский Нефтеюганск ҳокимини ўлдиришни ташкиллаштиришда айбланди

Кремль: Ходорковскийнинг баёнотларини кузатмоқдамиз

Ходорковский унга қўйилган айблар туфайли режаларини ўзгартирмоқчи эмас

Ходорковскийни “Открытая Россия” идорасидаги тинтувлар “кулдирди”

Top