16:02 / 24.12.2015
5016

ОАВ Обама ИШИДга етарли баҳо бера олмаяпти, деб ҳисоблайди

АҚШ президенти Барак Обама ИШИДнинг террорчилик таҳдиди фақат “ОАВдаги шовқин-сурон” билан боғлиқ деб ҳисоблаб, хатога йўл қўймоқда. Washington Examiner колумнистининг фикрича, у Сан-Бернардино ва Париждаги воқеаларни тамоман кўздан қочирмоқда.

“Агар охирги ойларда ТВ кўрган бўлсангиз, сиз кўрган нарса бу қора байроқ кўтарган, қора ниқобли, жонингизга харид эркаклардир. Шу боис бу одамларни ваҳимага солмоқда. Шу йўл билан ОАВ ўз рейтингларини кўтармоқда”, - деди президент охирги чиқишларидан бирида.

Нашрнинг фикрича, шу йўл билан Обама ИШИДнинг таҳдидини етарлича баҳолай олмаётганини кўрсатмоқда. Айни пайтда, кўплар унинг маъмуриятини террорга қарши курашда қатъий чоралар кўрмаётганликда айбламоқда. Шу йўл билан Оқ уй раҳбари амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари аслида етарли эканлигини кўрсатмоқчи, деб ҳисоблайди таҳлилчи.

Top