Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашуви вақтида унга 18 асрга оид қилич (Бангладешда 1717 йилдан 1880 йилгача ҳукм сурган Нажафийлар сулоласига тегишли) ҳамда Маҳатма Ганди кундаликларининг бир қисмини совға қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири ўз твиттери орқали маълум қилган.
President Putin gifted me a page from Gandhi ji's diary containing Bapu's handwritten notes. pic.twitter.com/L6xs9KdRq4
— Narendra Modi (@narendramodi) 24 декабря 2015
Бундан олдинроқ, Кремлда ушбу икки сиёсатчининг учрашуви бўлиб ўтгани тўғрисида хабар қилинганди. Музокаралар норасмий тушлик кўринишида ўтказилган. Давлат раҳбарлари ҳудудий ва минтақавий муаммоларни ҳамда БМТ, БРИКС ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
24 декабрь куни Моди 16-марта ўтказиладиган Россия-Ҳиндистон саммитида иштирок этади.
Унинг бу сафари давомида Ҳиндистон ва Россия ўртасида террорчиликка қарши кураш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.