10:47 / 24.12.2015
11056

Times: Меркель Британия махсус хизматларига Путин ҳақида маълумот берди

Германия канцлери Ангела Меркель Лондонга ташрифи чоғида Буюк Британия махсус хизматлари раҳбарларидан ИШИД гуруҳи ҳақида маълумот олган, бунга жавобан у британияликларга Россия, унинг президенти, Украина ва Қрим ҳақида маълумот берган, деб ёзади The Times газетаси Британия бош вазирининг девонхонасига таянган ҳолда.

Айтилишича, Меркелнинг Британия разведкачилари билан учрашуви бош вазир Дэвид Кэмерон иштирокида унинг шаҳар четидаги дала ҳовлисида 2015 йилнинг октябрида бўлиб ўтган. Учрашувда, шунингдек, М15 контрразведка хизмати раҳбари Эндрю Паркер, М16 ташқи разведка хизмати раҳбари Алекс Янгер ва ҳукумат алоқа маркази директори Роберт Ханниганлар иштирок этган.

Нашрнинг таъкидлашича, улар Меркель хонимга ИШИД ҳақида дарҳақиқат муҳим ва янги маълумотларни беришган.
Газетада айтилишича, икки давлат разведкаси тез-тез ахборот алмашиб туради. Шунга қарамай, ахборот алмашинувида тўғридан-тўғри ҳукумат раҳбарларининг иштирок этиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир.

Top