11:00 / 24.12.2015
4843

Украина ички ишлар вазири кутилмаган пайтда истеъфога чиқиши мумкин

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков “Украинская правда” нашрига берган интервьюсида кутилмаган пайтда истеъфога чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Декабрь ойининг бошида “Жамоат люстрация қўмитаси” ташкилоти Аваковнинг истеъфоси учун имзо тўплашни бошлаган эди. Амалдор бу ташаббусга муносабат билдирди.
“Бу муаммо эмас. Қулоқ солинг, мен керак деб ҳисоблаганимда бу кутилмаган, лекин тўғри қарорга келишим мумкин.

Парламентнинг иродаси бўлса, агар кўпчиликнинг фикри шундай бўлса, истеъфо учун овоз бериш ва гапни кўпайтирмаслик керак. Бу ҳаққоний ва тўғри бўлади”, - таъкидлади вазир.

Top