Спорт | 14:52 / 24.12.2015
3391
1 дақиқада ўқилади
Хоккей бўйича «Спартак» жамоаси ҳимоячиси арбитрнинг тишини уриб синдирди
КХЛ доирасидаги ўйинлардан бири «Спартак» — «Йокерит» (1:3) баҳси вақтида қанотда ҳаракат қилувчи арбитр Глеб Лазарев ноқулай аҳволга тушиб қолди.
Ўйин давомида «Спартак» жамоаси ҳимоячиси Чарльз Геноуэянинг клюшкаси (хоккей ўйинидаги учи қайрилган таёқ) бехосдан ҳакамнинг юзига тегиб кетган. Натижада, ҳакамнинг тишларидан бири синиб тушган, унга тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин у ўйинни давом эттирган.