Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:12 / 25.12.2015
7213
1 дақиқада ўқилади
«Аш-Шабоб» Жепаровдан қарзларини тўламоқчи эмас
Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клуби ФИФАнинг ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаровга пул тўлаб бериш ҳақидаги қарорига қарши апелляция берди. Бу ҳақда kooora.com сайтига асосланиб, stadion.uz хабар тарқатди.
Жепаров 2013 йилда ар-риёдликлар шарафини ҳимоя қилган ва ўшанда у маошининг бир қисмини ололмаганди. Шундан сўнг футболчи клуб устидан ФИФАга арз қилганди.
Мазкур масалани ҳал қилиш мақсадида ФИФА «Аш-Шабоб» вакили ва Сервер Жепаровни ташкилотга чақирган.