07:42 / 25.12.2015
5690

Беларусда таксичи ўз ҳамшишасининг ўлиб қолганини 3 кун сезмаган

Беларуснинг Барановичи шаҳрида таксичи ўз ҳамшишасининг ўлганини уни дам олаётибди, деб ўйлаб 3 кун билмаган, деб хабар бермоқда “Наша нива” нашри.

Икки эркак кетини узмай ароқхўрлик қилишга қарор қилиб, 17 шиша ароқ сотиб олган, деб хабар бермоқда тергов қўмитасининг Брест вилояти бошқармаси матбуот хизмати.  

Ўлган эркакнинг рафиқаси эрининг йўқлигидан хавотирланиб милицияга мурожаат қилгандан кейин милиция ходимлари таксичининг квартирасига борган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари квартирага кирганларида таксичи ҳамшишаси “ухлаётгани” сабабли уни уйғотмасликларини илтимос қилган.

Айни пайтда воқеани текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Top