15:29 / 25.12.2015
4144

«Пахтакор» Одил Аҳмедовнинг укасини ўз сафига қўшиб олди

«Навбаҳор» жамоаси ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг укаси Азим Аҳмедов келгуси мавсумдан бошлаб «Пахтакор» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Бу ҳақдаги хабар футболчининг ўзи томонидан тасдиқланган.

Аввалроқ унга «Нефтчи» томонидан қизиқиш бўлаётганди. Эндиликда Аҳмедов «шерлар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Айни пайтда Аҳмедов тошкентликлар билан машғулотларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари «шерлар» сафида «Нефтчи»га ижарага берилган Аббос Махсталиев ҳам машғулот ўтказган.

Top