Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:32 / 25.12.2015
5944
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев миллий хавфсизлик қўмитасининг янги раисини таништирди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизматининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилинди.
Ушбу лавозимга генерал-лейтенант Владимир Жумақанов тайинланди.
Илгари қўмитага Нуртай Абиқаев бошчилик қилаётган эди. Жумақанов унинг биринчи ўринбосари эди.