09:21 / 26.12.2015
10304

Франциянинг Корсика оролидаги масжид остин-устун қилинди

Франциянинг Корсика оролида жоҳиллар томонидан масжид ойналари ва мебели синдирилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Жоҳиллар, шунингдек, муқаддас китобларни, жумладан Қуръонни ёқиб юбормоқчи бўлган.

Франция бош вазири Мануэль Вальс масжидга қилинган босқинчиликни қоралади ва ибодат учун мўлжалланган жойларни таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмаслигини ва бу қонунга хилоф эканлигини таъкидлаб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу жоҳилликни кичик намойишчилар гуруҳи амалга оширган. Улар номаълум одамлар шошилинч хизматларнинг уч ходимига ҳужум қилганидан кейин Аяччо шаҳри кўчаларига норозилик билдириб чиқишган.

Top