14:56 / 27.12.2015
5871

Анжелина Жоли ўз гонорарини мусулмон қизларнинг таълими учун бермоқчи

Таниқли киноактриса, Ҳолливуд юлдузи Анжелина Жоли “Боқувчи” номли анимацион фильмдан оладиган ўз даромадини афғон қизларининг таълим олиши учун ажратмоқчи. 

Фильм 2017 йилда катта экранларга чиқади. Ҳолливуд актрисаси фильмнинг ижрочи продюссери саналади. Картинанинг яна бир продюссери Нора Твомининг сўзларига кўра, Дебора Эллис романи асосида суратган олинаётган фильм нафақат инглиз, шунингдек, дорий ва пушту тилида ҳам чиқиши мумкин. 

Сўнгги бир неча йиллардан бери БМТнинг элчиси Анжелина Жоли икки марта Афғонистонда бўлди. Қолаверса, у Афғонистоннинг шимолий қисмидаги аёллар мактабларини доимий равишда молиялаштириб туради. 

Манба: Muxlis.uz

Top