09:58 / 27.12.2015
3448

Ит йўқолганидан 6 йил ўтиб ўз эгаларига қайтирилди

Вилли лақабли ит 2009 йил йўқолганидан кейин, 6 йил ўтиб Лас-Вегасдаги эгаларига қайтирилди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Шотланд овчарка зотидаги 11 ёшли ит эгаларининг айтишича, Вилли ва унинг укаси Вейлон Невада тоғларидаги ҳордиқ вақтида қуён ортидан қувлаб кетишган, бироқ Вилли қайтиб келмаган. Уни бир ҳафта давомида ёмон об-ҳаво шароитларида излашган, бироқ топа олишмаган.

Ушбу воқеадан 6 йил, ўтиб Рождество байрами арафасида Элко округидаги ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанадан итнинг эгаларига қўнғироқ қилинган ва уларнинг итлари топилгани маълум қилинган. Итнинг эгалари ундаги микрочип ёрдамида аниқланган.
Маълум бўлишича, 2009 йилда уни маҳаллий шериф топиб, боқиб олган ва кейинроқ уни бир аёлга берган. Бир неча йил ўтиб ит яна қочиб кетган ва бошпана ходимлари томонидан топилган.

Итнинг эгалари ўз итларини меҳмонларга қайтадан таништиришларига тўғри келмоқда, бироқ улар ўзларини итлари гўёки ҳеч қаерга йўқолмагандек ҳис қилишмоқда.

Top