01:03 / 27.12.2015
4389

ОАВ: Хитой банклари яширин тарзда ўз мижозларида ёлғон детекторларини қўллашмоқда

Хитойнинг камида учта йирик банки “хизматни яхшилаш” мақсадида мижозларидан пинҳона тарзда уларда ёлғон детекторларини (полиграф) қўлламоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

The Bank of China, Agricultural Bank of China ва China Construction Bank банклари Хитой фанлар академияси билан ҳамкорликда ўз бўлимларида маркетинг, самарадорлик ва хавфсизликни яхшилаш мақсадида энг янги полиграфларни ўрнатди.

Полиграф иши учун одатда симлар ва қайд қилгичлар керак бўлади, бироқ Хитой банклари томонидан ишлатилаётган тизим пульсни масофадан туриб ўлчай олади. Бундан ташқари, у мижознинг мимикаси, тана ҳарорати, тери ранги ва овозидаги ўзгаришларни ҳам сеза олади.

Бу тизим ҳақида маълум бўлгандан кейин у маҳаллий аҳоли томонидан танқидга учради, улар банкка боришни худди полициядаги сўроққа қиёсладилар.

Бироқ тизимни татбиқ қилиш бўйича лойиҳанинг бошлиғи мижозларнинг улар полиграфда ўтаётганларидан бехабар бўлишлари синов натижаларининг максимал аниқ бўлишини таъминлашини айтди. Ҳаттоки махсус агентлар ҳам уларни қандай пайт текширишаётганини билмасалар, ёлғон детекторини алдай олмайдилар.

Бор-йўғи бир неча йил аввал полиграфлар фақатгина махсус хизматлар томонидан ишлатилган. Бу қурилманинг ўлчамлари кичрайиши ва уни ишлаб чиқаришнинг арзонлашиши уларни янги соҳаларда қўллаш имконини беради. Ёлғон детектори ёрдамида нафақат мижознинг алдаётганини, балки унинг асл мақсадларини ҳам билиш мумкин.

Хитойлик ҳуқуқшунослар полиграфнинг яширинча ишлатилиши овозни яширинча ёзиб олиш каби қонунга хилоф, деб ҳисобламоқдалар. Маҳаллий қонунларда ёлғон детекторларини тартибга солиш бўйича ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас. Банклар буни хавфсизлик мақсадида амалга ошираётганларини айтиб, ўзларини оқлай олишлари мумкин.

Top