18:22 / 27.12.2015
7407

Обама жисмоний жиҳатдан етук эмаслигини ҳис этишини маълум қилди

АҚШ президенти Барак Обама машғулотлар залида денгиз пиёдалари билан бир сафда шуғулланар экан, ўзини кичик ва кучсиз ҳис этишини тан олди, дея ёзмоқда New York Daily News. Давлат раҳбари бу ҳақда Канеохи бухтаси (Гавайи штати)даги Америка денгизчилари базасига ташрифи вақтида сўзлаб берган.

“Умуман олганда, бош қўмондон сифатида ўзимни яхши формадагидек ҳис этаман. Денгиз пиёдалари бўлган залга киришим билан муаммо туғилади. Агарда мен қайсидир бир йигитнинг бицепслари билан 100 фунтли (45 килограмм. – Kun.uz) штангани кўтараётганини кўриб қолсам, ўзимни кичкина ҳис этишни бошлайман”, - деди Обама.
АҚШ президенти анъанага кўра қишки таътилни Гавайи оролларида ўтказар экан, ҳарбий базага ташриф буюрди.

Изоҳ: бицепс – икки бошли мускул, елка билан тирсакни ҳаракатлантирадиган мушак.

Top