18:46 / 28.12.2015
13957

Автомобиль олами: 2015 йил якунлари рақамларда

Автомобилсозлик оламидаги якунларни бир йил давомида кузатиб бориш имкониятига эга бўлдик. Қуйида ушбу йилда автомобиль оламида жаранглаган энг асосий рақамларни ҳамда улар билан боғлиқ фактларни келтирамиз.

1

Rolls-Royce компанияси олд ҳимоя ёстиқларидаги нуқсон боис Ghost седанининг бор-йўғи бир нусхасини созлаш учун қайтариб олди. Муаммо 2014 йилда чиққан машинада аниқланди. 2011 йилда компания бирйўла 600 Ghost’ни эгаларига созлаб берган эди; улардаги нуқсон ўт чиқишига олиб келиши мумкин эди.

7.5 см

Британиялик Алистер Моффаттга Fiat 500ни бошқариладиган уюмда парковка қилишига мана шунча жой талаб этилди. Бу билан у хитойлик Хань Юэнинг рекордини янгилади.
67. 2015 йилда Land Rover Defender йўлтанламаси 67 ёшга тўлди. Бундан ташқари, 2015 унинг мумтоз намуналари чиқарилган охирги йил бўлди. Якуний серия машиналаридан бири ким ошди савдосида ярим млн еврога сотиб юборилди.

30

2015 йилнинг 14 декабридан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган GM Uzbekistan автомобиллари учун белгиланган нархлар оширилди. Бунда автомобиллар нархи ўртача 30 фоизгача кўтарилди.

61 000

2015 йил бошида ялпи бёрнаутда иштирок этган машиналарнинг умумий қуввати 61 минг от кучидан ошиб кетди. Канбэрра шаҳрида бунинг шарофати билан юзлаб автомобиллар тўпланди. 2013 йилда бундай тадбирга 69 машина келган эди.

90 000

Model S электрокарларининг 90 минг нусхаси 2015 йилда хавфсизлик камари билан боғлиқ муаммо туфайли қайтариб олинди. Бу сон амалда машинанинг мавжуд барча нусхалари демакдир. Tesla хавфсизлик камарининг ечилиб кетгани ҳақида фақат битта мурожаат олди, шунга қарамай, ўз тарихидаги энг йирик сервис кампаниясини ўтказди.

170 000

2015 йилда намойиш этилган Bentley Bentayga кроссоверининг битта опцияси нархи 170 минг долларни ташкил қилди. Бу Швейцариянинг автоматик ишлаш учун индивидуал электромоторга эга Breitling Tourbillion соатидир. Соатни ечиб олиб кетиш ҳам мумкин.

514 000

“АвтоВАЗ”нинг янги Lada Vesta седанининг нархи 514 минг рублни ташкил қилди. Модель 106 от кучига эга двигатель, олд ойналарни кўтарувчи моторчалар, ABS, барқарорлаштириш тизими, хавфсизлик ёстиғи ва руль электр кучайтиргичи билан таъминланган.

766 498

Европа бизнеси уюшмаси берган маълумотга кўра, Россия ички бозорида сотилган янги автомобиллар сони 2015 йилда 766 498 машинага тушиб кетди. Ўтган йил кўрсаткичларига нисбатан тушиш – 34.52 фоиз. 11 ой ичида Россияда 1 454 253, бир йил муқаддам эса 2 220 751 автомобиль сотилган.

1 300 000

2015 йилда чиқарилган McLaren P1 гиперкарининг нархи 1.3 млн долларни ташкил қилди. Машиналарнинг ҳар бири 75 фоизга MSO’ни шахсийлаштириш дастури доирасида қайта ишлаб чиқилди. Компания маълумотларига қараганда, дунёда иккита бир хил McLaren P1 мавжуд эмас.

28 000 000

RM Auctions ким ошди савдосида 1956 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 290 MM машинаси 28 млн долларга сотилди. Бу машина қарийб 60 йил олдин Формула-1нинг беш карра чемпиони Хуан-Мануэль Фанхио учун ишлаб чиқилган эди. Бу машинада чемпион минг миль масофага мўлжалланган Mille Miglia пойгасида иштирок этиб, тўртинчи ўринни эгаллаган эди. У айни пайтда дунёнинг энг қиммат иккинчи машинаси бўлди – биринчи натижа 2014 йилда Bonhams ким ошди савдосида 38.115 млн долларга сотилган 1962 йилги Ferrari 250 GTO Berlinetta’га тегишлидир.

1 000 000 000

Toyota сунъий онг яратиш ишларига 1 млрд доллар сарфлайди, деб маълум қилди компания президенти Акио Тойода 2015 йил ноябрида. Бу маблағ янги тадқиқот маркази қурилишига йўналтирилади. TRI лойиҳасининг асосий мақсади сунъий онг ёрдамида автомобиль хавфсизлигини оширишдир.

18 000 000 000

18 млрд доллар – бундай миқдордаги жаримани Volkswagen АҚШдаги машиналарига ҳаво ифлослантириш кўрсаткичларини пасайтириб кўрсатувчи мосламаларни ўрнатгани учун тўлаши мумкин эди. Шу йил кузида экологлар концерннинг ушбу қаллоблигини фош этди. Бунда 2 л ли дизель моторлари ажратадиган азот оксидлари даражаси сунъий равишда пасайтирилгани аниқланди. Кейинчалик бу ҳолат концерннинг бошқа машиналарида ҳам қайд қилинди.

49 000 000 000

2015 йил рейтингида Toyota бренди Interbrand агентлиги экспертлари тарафидан 49 млрд долларга баҳоланди. Фирма иккинчи йил кетма-кет бу борада биринчиликни олиши. Millward Brown компанияси версиясига ишонадиган бўлсак, марканинг 2015 йилдаги нархи 29 млрд долларни ташкил қилади. Аммо бу рейтингда ҳам Toyota уч йилдан буён энг қиммат автобренд сифатида тан олинмоқда.

Top